2020 йилда бўлиб ўтадиган Америка Кубогида илк маротаба қўлланиладиган мусобақанинг янги формати тақдим этилди. Бу ҳақда КОNMEБОЛнинг расмий сайтида хабар берилди.
Иштирокчилар Шимолий ва Жанубий ҳудудда 6 та жамоадан иборат икки гуруҳга бўлинади.
Колумбия Шимолий ҳудудда бўлиб ўтадиган гуруҳ баҳсларига, Аргентина эса Жанубий ҳудуддаги учрашувларга мезбонлик қилади.
Ҳар бир гуруҳда дастлабки 4 та ўринни эгаллаган терма жамоалар мусобақанинг 1/4 финали йўлланмасини қўлга киритади.
Шундай қилиб, янги форматда ташкил этиладиган Америка Кубогида учрашувлар сони 26 тадан 38 тагача оширилади, яъни ҳар битта терма жамоа камида 5 тадан ўйин ўтказади.
Шимолий ҳудуд гуруҳ иштирокчилари: Бразилия, Колумбия, Эквадор, Перу, Венесуэла, биринчи таклиф қилинган жамоа
Жанубий ҳудуд гуруҳ иштирокчилари: Аргентина, Боливия, Чили, Парагвай, Уругвай, иккинчи таклиф қилинган жамоа.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)