УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг илк учрашувлари якунига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилаётган 4 нафар футболчини маълум қилди.
Қуйида Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилаётган 4 нафар футболчи келтирилган:
- Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») — битта гол
- Роберто Фирмино («Ливерпуль») — битта гол, битта голли узатма
- Фрэнки де Йонг («Аякс») — 91 фоиз аниқ пас
- Жерар Пике («Барселона») — ўз жарима майдонидан тўпни 10 марта олиб чиқди ва 94 фоиз аниқ пас берди
«Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино «Порту» билан кечган баҳсда битта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.
«Аякс» ярим ҳимоячиси Фрэнки де Йонг «Ювентус» билан бўлиб ўтган учрашувда 91 фоиз аниқ пас берди (1:1).
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике эса «Манчестер Юнайтед»га қарши беллашувда ўз жарима майдонидан тўпни 10 марта олиб чиқди ва 94 фоиз аниқ узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)