Қўшма Штатларда ҳар йили 100 миллион қуш ўлимининг асосий сабабларидан бири осмонўпар бинолар эканлиги маълум бўлди, дея хабар беради «Вести.ru».
Америкалик орнитологлар қушларга таҳдидларнинг асосий манбаларини ўрганган ва қушлар учун энг хавфли шаҳарлар рўйхатини тузган.
Қушлар биноларга, асосан ойнаванд ва ёритилган осмонўпар биноларга урилишлари оқибатида нобуд бўлади.
Энг хавфли вазият осмонўпар биноларга тўла Чикагода юзага келган. Аксарият қушларнинг учиш йўллари ушбу шаҳарга тўғри келади — ҳар баҳор ва кузда шаҳарда «транзит» орқали 250 хил турдаги 5 миллионга яқин қуш учиб ўтади.
Иккинчи ўринни Хьюстон, учинчи ўринни — Даллас эгаллаган.
Ушбу шаҳарлар ҳам миграция оқимлари йўлида жойлашган. Унинг кетидан Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Сент-Луис ва Атланта жой олган.
Изоҳ (0)