«Дарё» Twitter’да ўтган ҳафтада машҳур шахслар томонидан пост қилинган энг муҳим твитлар билан ўртоқлашади.
«Европа Иттифоқими ёки Россия — 21 апрель аниқлик киритиб беради. Украинага кучли президент ва олий бош қўмондон керак, заиф шахс эмас. Биз Европа томон тез одимлашимиз мумкин. Лекин янада тезроқ Россия империяси қўл остида бўлишимиз ҳам мумкин. Шундай хавф мавжуд» — деб ёзди Пётр Порошенко, Украина президенти.
Нью-Йоркда одамлар ўз пакети, идиши, сумкаси билан келиши шарт бўлган дўкон пайдо бўлди. Бу озиқ-овқат маҳсулотлари чиқитларини камайтиришга имкон беради, одамлар эса қанча ея олса, шунигина харид қилади. Чиқинди қутиларидаги озиқ-овқат чиқитлари метан гази манбаси бўлиб, бу газ CО2 дан ҳам хавфлироқдир, дейилади БМТнинг Twitter’даги саҳифасида.
«Биньямин Нетаньяху, агарда бош вазирликка сайловда ғалаба қозонса, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида ноқонуний босиб олинган ҳудудларни қайтариб олишини маълум қилди», — Левент Камол, Яқин Шарқ бўйича мутахассис, турк журналисти.
Иқлим сиёсати — соф экологик сиёсат эмас. Бу соғлиқни сақлаш ҳамдир, шунингдек, хавфсизлик ва ташқи сиёсат масаласи ҳамдир. Энергетикадаги ўтиш даврини биз ҳар тарафлама шакллантириб олишимиз керак. Бу масала асримизнинг энг жиддий масалаларидан биридир», — Хайко Маас, Германия ташқи ишлар вазири.
«Альп тоғлари музликларининг бир неча ўн йилликлар ичида йўқ бўлиб кетиши тоғ-чанғи дам олиш масканларини хавф остида қолдирмоқда», — деб ёзади The Independent нашри.
Изоҳ (0)