Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида банклардаги аҳоли омонатлари ҳажми 8,1 фоизга ошиб, 15 891 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Миллий валютадаги омонатлар 10,3 фоизга ўсиб, уларнинг жами омонатлардаги улуши 62 фоизгача кўтарилди.
Хорижий валютадаги омонатлар қолдиғи 4,7 фоизга ошган бўлса ҳам, уларнинг жами омонатлардаги улуши 39 фоиздан 38 фоизгача камайди.
Изоҳ (0)