Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кеча, 9 апрель куни Фарғона вилоятида жойлашган «Темурбеклар мактаби»да буюк Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги ҳамда Соҳибқирон бюстининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, фахрийлар, вилоят фаоллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Амир Темур бюсти буюк давлат асосчиси Соҳибқирон номи, бой мероси ва хотирасини улуғлаш, унинг улуғ саркарда сифатидаги ҳарбий салоҳиятини намоён этиш билан бирга, ҳарбий хизматчилар, айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик, буюк аждодларга ҳурмат, ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтиришга хизмат қилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир қатнашчилари буюк Соҳибқирон бюсти пойига гулчамбарлар қўйган. Маросим давомида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқиб, Амир Темур давлатчилиги, унинг одил сиёсати ҳақида фикр билдирган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир якунида Фарғона вилояти ҳокими ҳарбий хизматчиларга «Темур тузуклар» китобини улашган.

Шу куни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам «Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли» ғояси остида бюст мажмуаси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят Амир Темур жамоаси фонди раҳбари – Қарши давлат унверситети профессори Очил Бўриев, Қашқадарё вилоят Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Баходир Абдураззоқов, Муборак туман «Муборакнефтгаз» МЧЖ раҳбари Қаҳрамон Қурбонов, туман ҳокимлиги ва бошқалар иштирок этган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир сўнгида мазкур мажмуани қурилиш ишлари ва ташкил қилишда амалий ёрдамлари учун ҳомий ташкилотларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи