Апрель ойининг илк кунларида Буюк Британиянинг Кембриж шаҳрида 8 минг намозхонга мўлжалланган «эко-масжид» очилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
Ушбу «эко-масжид» лойиҳаси Кембриж университети ислом фанлари ўқитувчиси ва таниқли олим Тим Уинтер томонидан ишлаб чиқилди.
«Масжид инфратузилмалари диний қарашларидан қатъи назар барча маҳаллий аҳоли вакиллари учун мўлжаллаб ишлаб чиқилган. Унинг боғлари, кафетерий, ўқув зонаси — бизнинг барча қўшниларимиз учун қулайлик туғдиради», — тушунтиради Уинтер.
Масжид интерьери ҳар биридан «нур таралиб турадиган» ва улар бир-бири билан кесишиб, геометрик нақш ҳосил қиладиган 30 та ёғоч устунлар ўрнатилиши билан ажралиб туради. Масжид интерьерининг кўп сонли ёғоч деталлари Швейцарияда тайёрланган ва кейинчалик йиғиш учун Британияга олиб келинган.
Изоҳ (0)