Андижон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш, уларни атроф-муҳитни янада асрашга ундаш мақсадида «Экологик маданият ойлиги» доирасида «Эко марафон» лойиҳаси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мазкур лойиҳа икки босқичда амалга оширилиб, биринчи босқичда кўнгилли ёшлар учун «Эко семинар» ташкил этилган ва лойиҳа ҳақида тушунчалар берилган. Иккинчи босқичда эса «Эко марафон» лойиҳасида иштирок этган Андижон шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан шаҳарнинг Ўзбекистон, А.Навоий шоҳ кўчалари ва А.Навоий номидаги дам олиш ҳиёбони чиқиндилардан тозаланган.
100 га яқин ёшлар қатнашган «Эко марафон» фаолларига фахрий ёрлиқ ва совғалар тақдим этилган.
Изоҳ (0)