7 апрель, якшанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги «Арча-бешик» спорт мажмуасида аралаш кураш санъатининг MMA йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи «Батир баши» IV этно мусобақаси бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Мазкур мусобақада 84 кг вазн тоифасидаги жангларда Ўзбекистон шаънини Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов ҳамда Абдулазиз Утамуродов ҳимоя қилди.
Абдулазиз Утамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан ўғлига қарши ўтказган жангида техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Бекзод Нурматов эса яна бир мезбон спортчи Жакип Туганбаев билан кечган баҳсда 2-раунддаёқ рақибини мағлубиятга учратди. Финалга чиққан икки нафар ўзбекистонлик курсант ўзаро куч синаши керак эди. Аммо Абдулазиз Утамуродов биринчи жангда оёқ қисмидан олган жароҳати сабаб финалда иштирок этмади ва Бекзод Нурматов мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)