Малайзияда юз берган йирик йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 34 нафари касалхонага ётқизилди, дея хабар беради «Вести.ru».
Маълум бўлишича, чет эллик ишчиларни олиб ўтаётган автобус, номаълум сабабларга кўра, трассадан чиқиб, хандаққа тушиб кетган. Ҳайдовчи ва саккиз йўловчи жойида вафот этган бўлса, яна бир киши касалхонада бир оз вақт ўтиб вафот этган.
Ҳалокат 7 апрель куни кечқурун Куала-Лумпур атрофида содир бўлган.
Изоҳ (0)