Сассекс герцогиняси Меган Марклнинг қайнотаси, шаҳзода Чарльз унга турмуш ўртоғи марҳум малика Дианага тегишли олмосли тожини тақишни ман қилди, деб ёзади «Корреспондент».
Тож билан боғлиқ воқеа ўтган йилнинг кузида содир бўлган, аммо у ҳақда яқинда маълум бўлган. Ўшанда шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Фижига расмий ташриф билан борган, у ерда уларнинг шарафига ажойиб зиёфат уюштирилган.
Ҳомиладор герцогиня тадбир учун малика Диананинг тожини танлаган, бироқ шаҳзода Чарльз унга «камбағал мамлакатда ҳашаматни кўрсатиб, ғалати» кўринишини айтиб, бунга рухсат бермаган.
Бунинг учун шаҳзода Гарри ҳатто отаси билан жанжаллашиб қолган. Малика бу низога аралашишга мажбур бўлган. Елизаветта II неварасига Меган «талаб қилган, кўнгли тусаган нарсага эришолмаслиги»ни тушунтирган.
Шуниси эътиборга лойиқки, шу кунги тантанали кечага Кейт Миддлтон шу тожда ташриф буюрган.
Изоҳ (0)