«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мунтазам равишда барча йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракати, уларга бўлган талаб ҳамда йўловчилар оқимини мониторинг қилиш натижасида 2 апрелдан MAN ва SAZ LE 60 русумли янги автобусларни ҳаракати тиғиз йўналишларга бириктирилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хусусан, «Қўйлиқ-1 ва Юнусобод-9» мавзелари оралиғида қатновчи 93- автобус йўналишида амалда ҳаракатланаётган транспортларга яна 5 та MAN русумли янги автобуслар бириктирилди. Бу билан ушбу йўналишдаги жамоат транспортининг 80 фоизи янгиланди ва оралиқ масофа ҳаракат жадвалига мос бўлишига эришилди.
Бундан ташқари «Юнусобод-19 мавзе ва Тошкент Халқаро аэропорти» оралиғида қатновчи 67-йўналишдаги эски Isuzu русумли автобуслари ўрнига ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар бириктирилди.
Шаҳар транспорт хизмати сифатини янада яхшилаш йўналишидаги ишлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)