АҚШ президенти маъмурияти Россияни Венесуэлада тарафдори эканлигини кучайтиргани учун жазолаш зарурлигига шубҳа қилмайди, дея хабар беради «РБК».
«Бу борада менинг аниқ тушунчам бор. Россия ва Куба ушбу режимнинг асосий иттифоқчилари эканлигини ҳамма билади. Ушбу мамлакатлар бунинг учун жавоб бериши кераклигига ҳеч кимда шубҳа кўрмаяпман», — дейди Венесуэла бўйича мамлакатнинг махсус вакили Эллиот Абрамс.
Шу билан бирга, у Венесуэладаги инқирозни фақат Мадурога «унинг вақти тугагани»га ишонтириб ёки Венесуэланинг ҳозирги президентини кетиш кераклигига мажбур қилиш йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Бир неча кун аввал Абрамс АҚШ Венесуэладаги ҳаракатлари туфайли, хусусан, Каракасга ҳарбий ёрдам кўрсатгани учун Россияга қарши санкциялар жорий этишга тайёр эканлигини айтган. Бундан олдин президент Дональд Трамп Россия Венесуэладан «чиқиб кетиши керак»лиги ва бунинг учун «барча усуллар жоиз»лигини таъкидлаган. Кейинчалик Трамп вазиятни Владимир Путин билан муҳокама қилиш имкониятини ҳам маълум қилган.
Изоҳ (0)