Буюк Британияда яшовчи 55 ёшли Эмма Майлс ўсмирлик даврида бепуштлик ташхиси қўйилган қизи учун суррогат она бўлди, дея хабар беради «Корреспондент».
Эмма Майлс қизининг 15 ёшида унинг бепуштлиги ҳақида билган. Шифокорлар унинг бачадони йўқлигини аниқлаган. Бир йил ўтгач қизга Майер-Рокитанский-Кустер-Хаузер синдроми ташхиси қўйилган, бу аёл жинсий органларининг ривожланиш нуқсонидир. Буни билгач она қизи учун қўлидан келган барчасини қилишга ваъда берган.
«Мен онам бир кун менинг фарзандимни дунёга келтиришини билардим», — дейди қиз.
2016 йилда турмуш қурган қиз онасидан суррогат она бўлишини сўраган. У эса рози бўлган.
Аёл экстракорпорал уруғлантириш муолажасини ўташ учун 38 килограмм вазн ташлади ва гормонал дорилар қабул қилган. У кесарча кесиш йўли орқали соғлом бола дунёга келтирган.
Изоҳ (0)