Ҳаваскор боксчилар ўртасида Озарбайжонда бўлиб ўтаётган «Буюк Ипак йўли» халқаро мусобақасида ўзбекистонлик боксчи билан боғлиқ нохуш ҳолат рўй берди.
Мусобақанинг дастлабки босқичида -64 кг вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Алиёр Норалиев мезбон спортчига қарши жанг вақтида бошидан жиддий жароҳат олди ва уни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб боришларига тўғри келди.
Ўзбекистон бокс федерациясидаги манба ҳам мазкур маълумот тўғри эканлигини «Дарё» мухбири билан суҳбатда тасдиқлади. Ҳозирча боксчининг айни вақтдаги ҳолати юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.
Манбанинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик яна бир боксчи Ҳасанбой Дўсматов ҳам қоши ёрилганлиги сабаб ярим финалда рингга чиқмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)