31 март, якшанба куни «Ливерпуль» ҳимоячиси Эндрю Робертсон Англия чемпионатининг 32-турида «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда битта голли узатма берди (2:1).
Шотландиялик футболчи Роберто Фирминонинг 16-дақиқада киритган голига ассистентлик қилди. Бу Робертсон учун жорий мавсум Англия премьер лигасидаги 9-голли узатмаси бўлди.
Мазкур натижа мусобақада ҳимоячилар орасидаги энг яхши натижалардан бири ҳисобланади. Бундан аввал 1994/1995 йилги мавсумда Энди Хинчклифф ва 2010/11 йилги мавсумда эса Лейтон Бейнс (иккаласи ҳам «Эвертон» собиқ ҳимоячилари) ҳам 11 тадан голли узатма берганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)