YouTube каналида велосипедчи Кенни Белэйнинг 20 метрли сим устидан велосипед ҳайдаб ўтган видеоси эълон қилинди. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Велосипедчи Кенни Белэй бекорга «сеҳргар» деб аталмайди: 20 метрли бир симнинг устидан велосипедда ўтадиган ундан бошқа ҳеч ким йўқ.
Спортчи бу машғулотга бир йил тайёрланган. У велосипедчилардан оёқлари билан ерга тегмасдан тўсиқларни кесиб ўтишни талаб қиладиган UCI World бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони.
Видео Франциянинг La Plan шаҳридаги чанғи курортида суратга олинган.
«Симга биринчи чиққанимда — бу бир неча ойлик тайёрлашдан кейин! — Мен бунинг иложи йўқ деб ўйладим. Бу машғулот менинг ҳаётимдаги энг қийини бўлди» — дейди велосипедчи.
Изоҳ (0)