31 март, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигаси 32-турининг марказий ўйинида Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» жамоаси Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби билан кураш олиб борди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Роберто Фирмино Эндрю Робертсон узатган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 70-дақиқада эса «шпорлар» аъзоси Лукас Моура ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги дақиқаларга келиб лондонликлар ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (1:2).
Шу тариқа «мерсисайдликлар» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни енгиб, мусобақа жадвалида пешқадамга айланиб олди.
АПЛ
32-тур баҳси
«Ливерпуль»—«Тоттенҳэм» 2:1
Голлар: 1:0 — 16 Фирмино, 1:1 — 70 Лукас Моура, 2:1 — 90, автогол, Алдервейрелд«Ливерпуль»: Алиссон, Матип, Робертсон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Вейналдум, Ҳендерсон (Ориги, 77), Милнер (Фабиньо, 77), Мане, Салоҳ (Ловрен, 90+3), Фирмино
«Тоттенҳэм»: Льорис, Роуз, Санчес (Сон, 69), Алдервейрелд, Триппиэр, Алли, Сиссоко, Лукас Моура (Дэвис, 82), Эриксен (Льоренте, 90), Вертонген, Кейн
Огоҳлантиришлар: Лукас Моура (80).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)