Миллий гвардия тезкор ҳаракатланувчи бўлинмаларининг юқори жанговар шайлик ҳолатига келтириш мақсадида Тошкент шарқий аэропортида самолётда гаровга олинганларни озод қилиш, қуролланган террорчиларни зарарсизлантириш бўйича аксилтеррор операцияси, шунингдек, гаровдаги фуқароларни озод қилишга қаратилган амалий тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу машғулотда ҳарбий хизматчилар фуқароларни озод қилиш мақсадида террорчилар ўрнашиб олган самолётга турли жанговор усулларда қўққисдан зарба бериш ва уларни яксон қилиш ҳаракатларини амалга оширди.
Ўқув машғулоти давомида бўлинмаларнинг ҳудудга жойлашиши, кузатув пунктини жиҳозлаш, разведка ишларини ўтказиш, террорчилар билан музокара олиб бориш, янги усул ва услублардан фойдаланган ҳолда жанговар жуфтлик тартибида тактик манёврларни амалга ошириш, ҳамкорликдаги кучлар билан биргаликда қўйилган вазифани бажариш бўйича машқлар инновацион ёндашувлар асосида кўрсатилди.
Амалий тактик ўқув машғулотида кўзланган мақсадга эришилиб келгусидаги амалий ҳаракатлар бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Maxсус-тактик машғулотларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўзларининг профессионал маҳоратини, юқори жанговар шайлигини намоён эта олди.
Бу каби ўқув машғулотлар Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)