29 март, жума куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 29-тур ўйинларига старт берилди.
Турнинг илк учрашувида «Атлетик Бильбао» «Жирона» майдонига сафар қилди.
Беллашувда мезбон жамоа ҳужумчиси Кристиан Стуанининг 37-дақиқада киритган голига «Атлетик Бильбао» Иняки Уильямс (53) ҳамда Рауль Гарсиянинг (59) голлари билан жавоб қайтарди. Шу тариқа «Атлетик» «Жирона» устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
30 март, шанба куни Эрнесто Вальверде қўл остидаги «Барселона» клуби «Камп Ноу»да «Эспаньол»ни қабул қилади. Тўқнашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар мусобақанинг 28-турида «Бетис»га қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Сўнгги турда «Атлетик Бильбао»га мағлуб бўлган (0:2) Мадриднинг «Атлетико» клуби сафарда «Алавес» билан баҳс бойлайди. Ўйин тунги соат 00:45 да бошланиши белгиланган. Айни дамда Диего Симеоне шогирдлари 56 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда.
31 март, якшанба куни бўлиб ўтадиган турнинг охирги учрашувида Зинедин Зидан бошқарувидаги «Реал Мадрид» жамоаси ўз майдонида «Уэска»ни синовдан ўтказади. Беллашув соат 00:45 да старт олади. Маълумот учун, «Қироллик клуби» 28-турда «Сантьяго Бернабеу»да кечган ўйинда «Сельта»ни мағлубиятга учратганди (2:0).
28-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Ла Лига
29-тур баҳслари
29 март, жума
«Жирона»—«Атлетик Бильбао» 1:2
Голлар: 1:0 — 37 Стуани, 1:1 — 53 Уильямс, 1:2 — 59 Гарсия30 март, шанба
«Хетафе»—«Леганес» 17:00
«Барселона»—«Эспаньол» 20:15
«Сельта»—«Вильярреал» 22:30
«Алавес»—«Атлетико Мадрид» 00:45
31 март, якшанба«Леванте»—«Эйбар» 16:00
«Райо Вальекано»—«Бетис» 18:00
«Севилья»—«Валенсия» 20:15
«Вальядолид»—«Реал Сосьедад» 22:30
«Реал Мадрид»—«Уэска» 00:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)