Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жиноят содир этиб қидирувда юрган фуқароларнинг яқин қариндошлари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берди.
Мазкур учрашувда муқаддам жиноят содир этиб қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, ижтимоий фойдали меҳнат қилишни бошлаган фуқароларга имконият берилаётгани айтиб ўтилди.
Учрашувда қидирувда бўлган шахсларнинг яқин қариндошлари уйига кириб, олиб борилган тарғиботлар натижасида 14 нафар қидирувда юрган шахсларнинг қайтарилганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек мазкур учрашувда қидирувда бўлиб, ўзлари ихтиёрий қайтиб келган М.Эгамбердиев ва Ш.Ахмедовларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Бундан ташқари, учрашувда қидирувда бўлган шахсларнинг яқин қариндошларининг муаммолари ва таклифлари тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.
Изоҳ (0)