Бангладешда содир бўлган автоҳалокатда камида саккиз киши ҳалок бўлди
Бангладешда автобуснинг микроавтобус билан тўқнашуви оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлган, дея хабар беради «Интерфакс».
Маълумотларга кўра, ҳодиса пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 атрофида Лоҳагара ҳудудида рўй берган.
Тўқнашув оқибатида беш нафар эркак, икки аёл ва бир бола ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар