«Шапекоэнсе» клуби аъзолари билан рўй берган авиаҳалокатда омон қолган бразилиялик журналист Рафаэль Гензель футбол учрашуви вақтида 45 ёшида юрак хуружидан вафот этди.
GloboEsporte’нинг хабар беришича, Бразилия жанубидаги Шапенкода бўлиб ўтган футбол ўйини вақтида Гензель ҳушини йўқотди ва тезда шифохонага ётқизилди. Шунга қарамай шифокорлар уни ҳаётга қайтара олмади.
Гензель 2016 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган фожиада омон қолган 6 нафар йўловчидан бири бўлган. Фожиа оқибатида 71 нафар одам ҳаётдан кўз юмганди.
«Шапекоэнсе» клуби Рафаэль Гензелнинг ҳурмати юзасидан яқинлашиб келаётган учрашув вақтини бошқа кунга кўчирилишини сўради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)