«Реал» шу йилнинг ёзида жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Клуб раҳбарияти ҳамда бош мураббий Зинедин Зидан мавсумнинг қолган қисмида Бэйл қандай ўйин кўрсатишидан қатъи назар у билан хайрлашишга қарор қилди.
«Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес Зиданга ваъда қилганидек, жамоа таркибини кучайтириш мақсадида уэльсликни каттароқ маблағ эвазига сотишни режалаштирмоқда.
Айни дамда «Реал» қарорини футболчига ҳам, унинг вакилларига ҳам маълум қилганича йўқ.
Хабарларга кўра, Бэйл фаолиятини «Манчестер Юнайтед» ёки «Бавария»да давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл жорий мавсум Ла Лигада 22 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)