27 март, чоршанба куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Тошкентнинг Учтепа туманидаги 4-умумтаълим мактабига бориб, ўзи таълим олган ушбу муассасага спорт жиҳозлари ҳамда китоблар совға қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Умид қиламизки, ўқувчиларимиз бу китобларни ўқиб, ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашади. Ёшларимиз қайси соҳани танламасинлар, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишлари учун нафақат маънан, балким жисмонан ривожланиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун, ўқувчиларимиз бўш вақтларини турли зарарли одатларга сарфлашларига йўл қўймаслик учун уларни китоб ўқишга, спорт билан шуғулланишга даъват этишимиз зарур», – дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, раҳбарларнининг ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш ташаббуси 19 март куни ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини ташкил этишда кўмак бериш, ёшлар орасида китоб ўқишни тарғиб қилишга бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)