25 март, душанба куни Евро—2020 саралаш босқичида Франция терма жамоаси ҳимоячиси Самюел Умтити Исландияга қарши кечган ўйинда гол урди (4:0).
«Барселона»нинг 25 ёшли футболчиси бундан ташқари 100 фоизлик аниқ пас берди (107/107), деб хабар беради Opta.
Бу сўнгги ўн йил ичида Франция терма жамоаси футболчилари орасида аниқ узатма бериш бўйича рекорд натижа ҳисобланади.
Умтити 2016 йилнинг июль ойида терма жамоа сафида дебют ўйинини ўтказган. Шундан бери у терма жамоа таркибида исталган ҳимоячига нисбатан энг кўп гол урди (4 та гол).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)