Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суриянинг баъзи шаҳарларида 26 март, сешанба куни АҚШ ҳукуматининг Голан тепаликларини Исроил ҳудуди деб тан олиш тўғрисидаги қарорига норозилик акциялари ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.

Фото: «Sana.sy»

Фото: «Sana.sy»

Хусусан, намойишчилар Суриянинг Ас-Сувайда, Даря ва бошқа бир қатор шаҳарларида кўчаларга чиқмоқда.

Қайд этилганидек, намойишчилар қўлларида Сурия ва Фаластин байроқлари, шунингдек, «Голан Сурияга тегишлидир» деган плакатларни тутиб турмоқда.

Яқинда, АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини расман тан олди. Президентлик декларациясининг имзоланиши Вашингтондаги Оқ уйда бўлиб ўтди.

Ўз навбатида, Европа Иттифоқи Голан тепалигини аввалгидек Исроилнинг бир қисми сифатида тан олмаганлигини эслатиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 1967 йилгача Голан тепаликлари Сурия таркибига кирган. 1967 йилнинг июнь ойи бошида «Олти кунлик уруш»да тепаликларнинг учдан икки қисми Исроил томонидан эгалланган.

1981 йил декабрь ойида Исроил парламенти Голан тепаликлари устидан Исроил юрисдикцияси жорий этилиши ҳақидаги қонунни қабул қилди. БМТ Хавфсизлик кенгаши ушбу қарорни тан олмади. БМТ Бош Ассамблеяси бир неча бор аннексияни ноқонуний деб атади ва Исроилни Голан тепаликларини сурияликларга қайтаришга чақирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар