Қирғизистон Президенти Сооронбой Жеенбеков 2005 йилнинг 24 мартдаги халқ инқилобига бағишланган санада халққа мурожаат қилди. Бу ҳақда «K-News» хабар берди.
«Ҳурматли қирғизистонликлар! 2005 йилнинг 24 март куни — қирғиз халқининг оилавий бошқарувга, коррупцияга қарши курашишдаги, эркин давлат ва адолатли жамият қуришдаги энг ёрқин саҳифаларидан бири бўлди.
Март воқеалари халқимизнинг мустақиллиги ва муносиб ҳаёти учун букилмас иродаси ва қатъиятини намоён этди. Ушбу сана айнан халқ ягона куч экани ва қонунсизликка йўл қўймаслигини исботлаган.
Афсуски, март инқилоби ўз мақсадига эришмади. Халқнинг ҳалол ва адолатли ҳукуматни қуришдаги порлоқ орзуси амалга ошмади.
Ҳам ҳукумат, ҳам жамият Акси воқеаларидан, март ва апрель ойи халқ инқилобидан жиддий дарс олиши керак. Биз оилавий бошқарувга ҳеч қачон йўл қўймаймиз!
Азиз ватандошлар! Бизнинг ота-боболаримиз, Акси воқеалари иштирокчилари ва 2005 ва 2010 йил март ва апрель халқ инқилоби иштирокчилари орзу қилган эркин, ривожланган давлат барпо этиш халқларнинг ҳаёти учун муносиб шароит яратиш бизнинг асосий мақсадимиздир. Мен Қирғизистонга бирдамлик, тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламан!»
Изоҳ (0)