25 март, душанба куни Хитойнинг Наннинг шаҳрида бўлиб ўтаётган футбол бўйича «China Cup—2019» халқаро мусобақасининг учинчи ўрни учун ўйин якунланди.
Мусобақа ярим финалида Уругвайга мағлуб бўлган Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваро бошлиқ мезбон жамоа Хитой термаси билан баҳс олиб борди.
Беллашувнинг 35-дақиқасида Элдор Шомуродов томонидан киритилган гол Ўзбекистоннинг ғалабасини таъминлади (1:0). Goldан 1 дақиқа ўтиб, Отабек Шукуров жароҳат олди. 42-дақиқада эса унинг ўрнига Одил Аҳмедов захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси «China Cup—2019» мусобақасини 3-ўрин билан якунлади.
China Cup—2019
3-ўрин баҳси
25 март, душанба
Хитой—Ўзбекистон 0:1
Гол: 0:1 — 35 Элдор ШомуродовХитой: Ян Жунлинг, Занг Лингпенг, Фу Хуан (Лю Ян, 46), Гао Зунйи (Ван Ган, 58), Ли Анг, Ву Ши, Тан Лонг, Хи Чао (Хао Сзюнмин, 58), Занг Хиувей (Ван Юнпо, 84), Донг Хуешенг (Си Пенфей, 58), Веи Шихао
Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров (Одил Аҳмедов, 42), Жавоҳир Сиддиқов (Достон Ҳамдамов, 70), Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Темурхўжа Абдуҳолиқов, 72).
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (31), Вей Шихао (37)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)