Жорий йилнинг 21 март куни Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қарашли янги қурилган спорт маркази фойдаланишга топширилди. Спортнинг ўнга яқин тури билан шуғулланиш шароитларига эга марказ замонавий спорт анжомлари ҳамда томошабинларга қулайлик яратиш мақсадида 150 та ўриндиқ билан таъминланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Мазкур бинонинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Раҳмонов, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида вилоятдаги ёш спортчилар, вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва ИИВ Хоразм Академик лицейи ўқувчилари томонидан кўргазмали спорт чиқишлари намойиш этилди.
Шу куннинг ўзида мазкур спорт мажмуаси вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий йўналишларида хизмат олиб бораётган ходимлардан иборат терма жамоалар ўртасида спортнинг «мини футбол» мусобақасига старт берилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)