Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ҳокими Габидулла Абдрахимов ўз ёрдамчиларини одамларни у билан мулоқот қилишни тақиқламасликка чақирди, дея хабар беради «Nur.kz».
Байрам давомида вилоят ҳокими ўтовлар бўйлаб айланиб чиққан, юзлаб одамлар Абдрахимов билан суҳбатлашишга тайёр бўлган. Полиция ва ҳоким ёрдамчилари йўлак яратган. Буни кўрган шаҳар ҳокими Чимкентнинг аҳолиси ва меҳмонлари билан ҳеч қандай тўсиқ яратмасликни талаб қилган.
«Нега йўлак яратиб, мени тўсяпсизлар? Бундай қилиш керак эмас. Ҳаммаси ўз ҳолича қолсин. Ҳеч кимни итарманг. Кимдир ёнимга келмоқчи бўлса, унга тўсиқ бўлмаслиги керак», — дейди Абдрахимов.
Ҳоким, шунингдек, ходимларига ҳам халққа яқин бўлишини айтган.
«Нимадан қочяпсизлар? Одамларни йўлини тўсманг. Кимдир келиб, бирор нарса сўрамоқчи бўлса, сўрасин», — дейди Абдрахимов.
Ҳокимнинг бу гапларидан кейин йўлак тузилмаган. Аҳоли ҳокимнинг олдига келиб, табриклаб, бирга суратга тушган.
Изоҳ (0)