22 март, жума куни ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтади.
Ҳажиме Мориясу қўл остидаги Япония терма жамоаси ўз уйида Колумбия термасини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 15:20 да бошланади.
Шу куни Сон Ҳён Мин етакчилигидаги Жанубий Корея термаси Боливия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашувга 16:00 да старт берилади.
Лионель Скалони бошқарувидаги Аргентина терма жамоаси ўз майдонида Венесуэла термаси билан баҳсга киришади. Тўқнашув тунги соат 01:00 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоа сардори Лионель Месси узоқ танаффусдан сўнг мазкур учрашувда майдонга тушади.
Маълумот учун, куннинг дастлабки ўйини АҚШ ҳамда Эквадор терма жамоалари қаршилиги остида кечди. Беллашувдаги ягона гол 81-дақиқада Гяси Зардес томонидан киритилди ва АҚШ ўз майдонида Эквадорни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди (1:0).
Ўртоқлик учрашувлари
22 март, жума
Изоҳ (0)