Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ва Coca-Cola Ўзбекистон компанияси яқинлашиб келаётган Наврўз айёми муносабати билан 7 тонналик рекорд даражадаги сумалак тайёрлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
29 ва 30 март кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Central Park, яъни Марказий истироҳат боғида мусиқий ва кўнгилочар дастур ташкил қилинади. Шунингдек, тажрибали ошпазлар томонидан ўзбек миллий таомлари тайёрланади.
Изоҳ (0)