«Дерби Каунти» раҳбари Мэль Моррис ўз клубини 1 фунт миқдоридаги шартли нархга сотишга уринмоқда. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Айни дамда Моррис қарздорлиги бор клубни қабул қиладиган инвестор топишни хоҳламоқда.
The Times’нинг хабар беришича, АҚШ ва Яқин Шарқдаги инвесторлар клубга қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча Моррис сотиб олиш бўйича расмий таклифларни олмаган. Бунга асосий сабаб, Фрэнк Лэмпард жамоаси сўнгги вақтларда қониқарсиз натижалар қайд этмоқда ва клуб Чемпионшипда плей-офф босқичига чиқиш йўлида 1 очко кам жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, «Дерби Каунти» Англия премьер лигасига сўнгги бор 2008 йилда чиққан эди. Шундан бери клубда ҳар йили молиявий инқирозлик юзага келмоқда.
Маълумот учун, Моррис клубга 2015 йилдан буён эгалик қилиб келмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)