Mainichi Shimbun газетасининг хабар беришича, пўлат трослар ишлаб чиқарувчи компаниянинг 92 ёшли раҳбари Наотоси Ямада сўнгги 14 та ёзги Олимпия ўйинларининг бирортасини ҳам ўтказиб юбормаган.
У ҳаттоки 1980 йил Москвада бўлиб ўтган Олимпиада мусобақасида ҳам иштирок этган. Зеро, Афғонистондаги воқеалар сабаб Япония ушбу мусобақага бойкот эълон қилганди.
У Олимпия ўйинларига мухлислиги ва миллий терма жамоасига содиқлиги сабаб дунёдаги энг машҳур мухлисга айланди.
Ямаданинг ҳар бир ўйинларга ташрифи чоғида эгнида 1964 йилги Япония Олимпия терма жамоаси намунасидаги куртка ва бошида олтин рангли, цилиндр кўринишидаги шляпаси бўлган.
Ямадага кўнглига тугиб қўйган орзуларидан бири — «Олимпия ўйинларига боришни давом эттириш, яъни 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпидага мухлис сифатида ташриф буюриш» бахти насиб этмади.
Унинг дафн маросими оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Мухлислар билан хайрлашув маросими эса 16 апрель куни Токиода бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)