Янги Зеландиянинг Крайстчерчдаги масжидда содир этилган террорчилик ҳужумидан жабрланган 31 киши касалхонада, улардан тўққиз нафари оғир аҳволда экани маълум бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Сўнгги 24 соат ичида шифокорлар икки шаҳар масжидида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида жароҳат олган икки кишига касалхонадан жавоб берган. Оғир аҳволда қолаётган беморлар орасида бир нафар бола — тўрт ёшли қиз бор, у шанба куни отаси билан Окленд шаҳрида жойлашган касалхонага кўчирилган, қизнинг отаси ҳам оғир аҳволда аммо ҳолати барқарор.
Изоҳ (0)