Ирландиянинг Ookla компанияси Speedtest.net интернет-хизмати Speedtest Global Index’нинг ойлик рейтингини эълон қилди, унда 2019 йилнинг февраль ойига қадар дунёдаги мобил ва симли Интернет тезлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд, дея хабар беради Spot.
Ўзбекистон ўз позициясини бироз яхшилаган. Мобил интернет тезлиги бўйича у икки поғонага кўтарилган ва 8,75 Мбит/с тезлик билан 136 дан 126-ўринни эгаллаган. Симли интернет тезлиги 11,68 Мбит/с билан 177 дан 130-ўринда қолган.
Мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринда Норвегия (67,34 Мбит /с), симли интернет тезлиги бўйича Сингапур (195,36 Мбит/с).
Speedtest рейтинги тезликни ўзи ҳисоблаб чиқади ва фойдаланувчиларнинг маълумотларига асосланган ҳолда яратади.
Хизмат ойига камида 670 та ягона мобил интернет тезлиги синовлари ва 3333 симли интернет тезлиги синовлари қабул қилинган мамлакатларни рўйхатга қўшган. Хизмат субъективлигига қарамасдан, Интернет тезлигини аниқлаш бўйича асосий хизматларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)