17 март, якшанба куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 28-турида «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Бетис» дарвозасини ишғол қилди (4:1).
32 ёшли ҳужумчи Ла Лигада умумий ҳисобда 128 та гол урди ва бу кўрсаткичда уругвайлик футболчилар орасида Диего Форланга етиб олди, деб ёзади Opta. Унинг ҳисобида ҳам 128 та гол мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Суарес жорий мавсум Ла Лигада 27 та учрашувда 18 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)