16 март, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 26-тури доирасида навбатдаги 5 та учрашув ўз ниҳоясига етди.
Мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафарда «Ҳерта» меҳмони бўлди.
Беллашувнинг 4-дақиқасидаёқ мезбон жамоа аъзоси Саломон Калу ҳисобни очган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб Томас Дилейни ҳисобни тенглаштирди (1:1). 35-дақиқага келиб эса Саломон Калу «Боруссия» дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди ва дублга эришди (2:1). 47-дақиқада Ден-Аксел Загаду Жейдон Санчо узатмасини голга айлантирди (2:2). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Марко Ройс ғалаба голини урди ва жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Бундеслига
26-тур баҳслари
16 март, шанба
«Шальке-04»—«Лейпциг» 0:1
Гол: 0:1 — 14 Вернер«Штутгарт»—«Ҳоффенҳайм» 1:1
Голлар: 0:1— 42 Крамарич, 1:1— 66 Цубер«Аугсбург»—«Ҳанновер» 3:1
Голлар: 0:1 — 8 Вейдандт, 1:1 — 65 Кордова, 2:1 — 78 Шмид, 3:1 — 86 Хан«Вольфсбург»—«Фортуна Д» 5:2
Голлар: 0:1 — 30 Айхан, 1:1 — 34 Меҳмеди, 2:1 — Вегхорст, 3:1 — 57 Кнохе, 4:1 — 59 Вегхорст, 4:2 — 65 Раман, 5:2 — 88 Вегхорст«Ҳерта»—«Боруссия Д» 2:3
Голлар: 1:0 — 4 Калу, 1:1 — 14 Дилейни, 2:1 — 35 Калу, 2:2 — 47 Загаду, 2:3 — 90 РойсЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)