13 март, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Бавария» ўз майдонида «Ливерпуль»га имкониятни бой берди (1:3, 0:0).
5 март куни бўлиб ўтган баҳсда эса «Реал Мадрид» «Сантьяго Бернабеу»да «Аякс»га йирик ҳисобда ютқазиб қўйганди (1:4, 2:1).
Мусобақанинг чорак финали 11 йил деганда биринчи маротаба «Бавария» ҳамда «Қироллик клуби»сиз ўтадиган бўлди, деб хабар беради MisterChip.
Эслатиб ўтамиз, 2007/08 йилги мавсумда мадридликлар 1/8 финалда «Рома» клубига икки ўйин натижасига кўра 2:4 ҳисобида мағлуб бўлганди, «Бавария» эса УЕФА Кубогида иштирок этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)