13 март, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк «Бавария» дарвозасини ишғол қилди ва битта голли узатма берди (3:1).
Нидерландиялик жорий мавсум мазкур мусобақада шундай натижа қайд этган биринчи марказий ҳимоячи бўлди. Бундан ташқари у сўнгги 4 та учрашувда 3 та гол урди — бу «Ливерпуль» таркибида аввалги 55 та учрашувда кўрсатган натижасидан анча кўп.
Squawka’нинг хабар беришича, Ван Дейк — 2007 йилдан буён Европа Чемпионлар Лигасининг сафарда кечган баҳсида ўз ҳисобига битта гол ва битта голга ассист ёздириб қўйган биринчи футболчи. Ўшанда ушбу натижани Крейг Беллами «Камп Ноу»да қайд этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)