Тошкент вилояти Паркент туманида кутубхона, мактабгача таълим муассасаси ва ўқув марказини ўз ичига олган замонавий бино фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Китоб олами» биносининг 1-қаватида кутубхона фаолияти йўлга қўйилиб, бадиий, ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий, тиббиёт ва болалар адабиётига мансуб қарийб 10 минг нусхага яқин китоб билан таъминланган. Бинонинг 2- ва 3-қаватида пазандачилик, тикувчилик, фанларни чуқур ўзлаштириш бўйича турли ўқув марказлари ҳамда мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган.
Шунингдек, бинонинг ертўла қисмида кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган цех фаолиятини ташкил этиш режалаштирилган. Айни пайтда бу борада Россиядан 600 миллион сўмлик зарур ускуна олиб келинмоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур иншоот »Муҳандис плюс лойиҳа» масъулияти чекланган жамияти қурилиш ташкилоти томонидан қисқа фурсатда – 10 ойда қурилган.
Изоҳ (0)