Нью-Йоркда Гамбино мафия кланининг бошлиғи Франк Калига ўқ узилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа 13 март куни Калининг Стейтен Айленддаги уйи яқинида содир этилган. Номаълум шахс Калига қарата бир неча бор ўқ узган. Кейин эса машинага чиқиб, қочиб кетган. Кали касахонага олиб келинган. У ерда шифокорлар унинг ўлганини қайд этган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)