Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

12 март, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи жавоб ўйини доирасида «Манчестер Сити» жамоаси «Иттиҳод» стадионида Германиянинг «Шальке-04» жамоасини қабул қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Беллашувда Серхио Агуэро (пенальти, 35, 38), Лерой Сане (42), Раҳим Стерлинг (56), Бернарду Силва (71), Фил Фоден (78), Габриэль Жезус (84) нинг урган голлари «шаҳарликлар»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (7:0).

Шу тариқа «Сити» икки ўйин натижасига кўра, «Шальке-04» клубини йирик 10:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг 1/4 финалига йўлланмани қўлга киритди.

 

ЕЧЛ

1/8 финал баҳслари

12 март, сешанба

«Манчестер Сити»—«Шальке-04» 7:0 (3:2)

Голлар: 1:0 — 35, пенальти, Агуэро, 2:0 — 38 Агуэро, 3:0 — 42 Сане, 4:0 — 56 Стерлинг, 5:0 — Бернарду Силва, 6:0 — 78 Фоден, 7:0 — 84 Жезус

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Данило, Ляпорт (Делф, 72), Уокер, Зинченко, Гундўған, Силва (Фоден, 64), Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро (Габриэль Жезус, 64).

«Шальке-04»: Ферманн, Сане, Стамбули, Брума, Коноплянка, Очипка, Сердар, Бенталеб, Маккенни (Мендил, 74), Эмболо (Скрибски, 69), Бургшталлер.

Огоҳлантиришлар: Брума (33), Данило (48), Зинченко (69).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар