2019 йилнинг 21 мартидан бошлаб бешта қитъадаги ресторанларда ва Франциянинг 150 дан ортиқ элчихона ва консулликларида бош ошпазлар «французча тушлик»нинг ўз талқинини тақдим этади, деб ёзади «Новости Узбекистана».
21—30 март кунлари бўлиб ўтадиган «Франция мазаси / Goût de / Good France» No More Plastic фондига кўмак кўрсатади.
21 мартдан 30 мартга қадар Тошкент, Бухоро ва Жиззахда 7 та ресторан француз гастрономияси 5-халқаро фестивалида иштирок этади.
Тошкентда 21 март куни Assorti, La Cantine, 23 март куни Banket Hall ва 30 март куни Sato ресторанларида тадбирлар бўлиб ўтади.
Бухорода 22 март куни Old Bukhara ва 24 март куни Bukhara Tower ресторанларида бўлиб ўтади.
Жиззахда фестиваль 23 март куни Fresh Garden ресторанида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)