Новосибирскда Ўзбекистон фуқароси Абдувоҳид Мирзабоев устидан суд жараёни бошланди. Федерал хавфсизлик хизмати терговчилари унга нисбатан ИШИД террорчилик гуруҳи сафига янги жангариларни ёллаш ва уни молиялаштириш айбини эълон қилди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Мирзабоев 2016 йилда Фарғона коллежини тамомлаб, ишлаш учун Сибирга келган. У кейинчалик Новосибирскка келган ва қурилишлардан бирига ишга жойлашган. Бир неча йилдан сўнг ИШИД террорчилари билан алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинган.
Тергов материалларига кўра, Абдувоҳид 2018 йилнинг баҳорида Telegram-канал орқали ватандоши Муҳаммад билан ёзишган. Муҳаммад ИШИДнинг кўп сонли бўлинмаларидан бири — «Жамаат ат-Тауҳид вал-Жиҳад» гуруҳи сафида жанг қилган. У Абдувоҳиддан ўқ-дорилар ва анжомлар харид қилиш учун Qiwi-ҳамёнга пул ўтказишни сўраган ва реквизитларни юборган.
Мирзабоев терминал тўлов орқали 133 рубль 84 тийин ўтказган ва яна юборишга сўз берган. Кейинчалик Мирзабоевга яна икки жиҳодчи пул сўраб ёза бошлаган.
Суд жараёнининг биринчи кунида Мирзабоев ИШИДга молиявий ёрдам кўрсатганлигини тан олди. Террорчилик гуруҳи учун янги кадрларни саралаш айбини эса тан олмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)