• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Кўндиришди. Япон олими ҳаммасини айтиб беришга рози

    «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов ўқувчиларни фан оламидаги энг қизиқ фактлар билан таништиришда давом этади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Математика ажойиб фан. Математик мутахассислар ичида ҳам ажойиб характер эгалари кўплаб топилади. Хусусан, россиялик олим Григорий Перельман шундайлардан бири. У ҳақда эшитган бўлсангиз керак. Ечими учун миллион доллар мукофот ваъда қилинган математик масалалардан бирини ечиб, ўша миллион долларни олишдан бош тортган одам шу бўлади. У Клэй математика институти томонидан эълон қилинган ва ҳар бирининг ечими учун миллион доллардан пул ваъда қилинган «Минг йиллик масалалари»дан бири — Пуанкаре гипотезасини исботлаган эди.

    Перельман жуда ғалати характерли одам. У Санкт-Петербургнинг бир четидаги кулбасида, ёлғиз пенсионер онаси билан ғарибона кун кечиради. Ундан масаланинг ечими тафсилотларини билиб олмоқчи бўлганларнинг ҳамма уринишлари зое кетган. Олим на журналистлар билан ва на ҳамкасблар билан суҳбатлашмайди. У фақат онаси билан гаплашади ва кунни асосан ўзининг ўта бетартиб, ивирсиган кабинетида, қандайдир ёзув-чизувларга шўнғиган ҳолда ўтказади.

    Японияда ҳам табиатан Перельманга ўхшаш ғалати характерли математик бор. У Киото университетида ишлайдиган Синити Мотизуки бўлиб, у ҳам долзарблигича бўйича «Минг йиллик масалалари»дан қолишмайдиган муҳим бир замонавий математик муаммони — abc-гипотезанинг ечимини топганлиги билан машҳур. abc-гипотеза шунингдек фанда Эстерл-Массер гипотезаси деб номланади ва бундан 34 йил муқаддам, яъни 1985 йилда Дэвид Массер томонидан ўртага ташланган эди. У узоқ йиллар мобайнида математикада сонлар назарияси соҳасининг энг катта масаласи ўлароқ жуда катта қизиқиш ва интрига сабабчиси бўлган. Уни «математиканинг энг катта сири» ҳам дейиларди ўша пайтлар.

    Гипотезага кўра, r>1 шартни қаноатлантирувчи исталган ҳақиқий сон учун, натурал сонлар — a, b, c ларнинг чекли сондаги шундай учлиги мавжудки, улар учун, a+b=c шарт бажарилади ва a, b, c лар ўзаро туб сонлар бўлади. Яъни бунда a, b, c лар учун умумий бўлувчилар мавжуд эмас ва c>rad(abc)r бўлади.

    N натурал соннинг радикали (rad) деб шундай сонга айтиладики, у ушбу N сонининг барча туб бўлувчиларининг кўпайтмасига тенг бўлади (бунда туб бўлувчилар қаторига 1 сони кирмайди). Масалан, rad(15)=15. Чунки унинг туб бўлувчилари 3 ва 5 бўлиб, бу сонларнинг кўпайтмаси 15 га тенг. Rad(18)=6; чунки 18 нинг туб бўлувчилари фақат 3 ва 2 , уларнинг кўпайтмаси эса 6 чиқади.

    Эстлер-Массер гипотезаси диофант тенгламаларининг ечими учун муҳим бўлиб, агар у ҳақ бўлиб чиқса, бу нарса Ферма теоремасининг йирик даража кўрсаткичлари учун исботи йўлида катта қадам бўлади. Қаҳрамонимиз Мотизуки эса ушбу гипотезани исботлаганини 2012 йилда эълон қилган эди. Лекин қандайдир одамови ва ўта камсуқум бўлган бу математик ўз исботини интернетда эълон қилиш билан чекланган ва уни ҳимоя қилиш тугул, ҳатто шунчаки изоҳлаб беришдан ҳам бош тортган. Йўқ, у буни уддалай олмаслигидан эмас, балки бу олим ҳам худди Перельман сингари тушунарсиз характери туфайли шундай қилган. У ҳам 2015 йил декабригача оиласидан бошқа ҳеч ким билан мулоқот қилмаган. Гипотеза исботи бўйича йўлланган ҳар қандай саволларни инкор қилган ва изоҳ беришдан бош тортган. 2015 йилдан буён эса у ҳар ҳолда инжиқликларини бироз йиғиштириб, ҳамкасблари билан оз-моз мулоқот қилмоқда.

    Дунё математикларининг одамови Мотизукининг кўнглига йўл топишга зўр беришларича ҳам бор. Ҳақиқатан ҳам, агар Мотизукининг ўзи бирор тушунтириш бериб турмаса, унинг ёзув-чизувларини ҳатто бошқа етук математик ҳам тушуниши қийин. Сабаби, исбот изчил баён қилинган қўлёзманинг ўзи 500 икки тарафлама қоғозда 500 саҳифа (яъни 1000 бет) миқдорида бўлиб, бу соҳа экспертининг фақат танишиб чиқиши учун 500 соатдан зиёд вақт талаб қилади. Ваҳоланки, abc-гипотеза соҳасида дунёда Мотизукининг ўзидан бошқа тузукроқ экспертнинг ўзи йўқ. Математика олийгоҳларидаги энг иқтидорли математик-аспирантлар эса Мотизкунинг исботини мукаммал ўрганиш учун 10 йилдан зиёд вақт сарфлашига тўғри келади. Эътибор қилинг, фақат ўрганиши учун. Уни тушуниш, моҳиятини англаш эса яна бир бошқа масала.

    2015 йилдан буён шу кунгача, яъни 4 йил ичида Мотизуки исботини ўқиб чиққан ва тушунган математиклар дунё бўйича фақат тўрт киши холос. Вазиятни мураккаблаштирадиган омиллардан энг каттаси шуки, Мотизуки истисносиз равишда ҳамма билан фақат ўз она тилида (яъни япон тилида) гаплашади ва исботининг матн қисмини ҳам фақат япон тилида ёзган. Ваҳоланки, у инглиз тилини ўта мукаммал билади ва ҳеч бир қийинчиликсиз гаплаша олади. Боз устига, унинг хурмача қилиқлари қаторига Япониядан ташқарига умуман чиқмаслиги, журналистларни кўрса бўралаб жавраб қолиши ва улар билан умуман суҳбатлашмаслиги, электрон почта ва бошқа хат-хабарга ҳам деярли жавоб ёзмаслиги кабилар ҳам киради. Ҳамкасблари у ҳақида «тарки дунё қилган» деб гапиришади.

    Ушбу тарки дунё қилган математик, айтишларича, шу кунларда энди математика ҳамжамияти билан очиқ гаплашишга ва саволларга жавоб беришга рози бўлибди. Фақат бу жараён Skype видеоқўнғироқлар тармоғи орқали бўлиши келишиб олинган. Гипотеза исботининг ҳимояси эса Оксфордда бўлиб ўтиши белгиланди. Мотизуки Япониядан ташқарига чиқишни мутлақо инкор этгани сабабли ҳимоя ҳам Skype орқали, яъни масофадан бўлиши режалаштирилган. Оксфорддаги ҳимояга номи айтилган «Минг йиллик масалалари» мукофоти ҳомийси — Клей математика институти ташкилотчилик қилади. Гарчи abc-гипотеза «Минг йиллик масалалари» қаторига кирмаса-да, катта эҳтимол билан Клэй институти ушбу масала ечими учун ҳам миллион доллар мукофот бериб юбориши мумкин.

    Мотизукини яқиндан билган одамлар, ҳар қандай инжиқ характерига қарамай, уни Перельманга ўхшатиш ҳам унчалик тўғри эмас деб ҳисоблайди. Ҳарҳолда, анча камсуқум эканига қарамай, Мотизуки одамлар билан математикадан бошқа мавзуларда жуда очиқ ва қувноқ суҳбатлаша олади. Перельмандан фарқли равишда, Мотизуки ҳамма билан ҳеч бўлмаганда салом-алик қилади ва ҳеч кимга нисбатан гина сақламайдиган феъли билан ажралиб туради. Унинг уйи ва иш кабинетида эса доим тартиб ва тозалик ҳукмрон. Мотизуки Перельманга ўхшаб қари онасининг нафақа пулига эмас, ўзи меҳнат қилиб топган пулига кун кечиради. Оиласини ҳам жуда яхши таъминлаб қўйган.

    Маълумот учун, Синити Мотизуки 1969 йилда Токиода туғилган. Болалиги АҚШда ўтган. Чунончи, ўрта мактабни ва олий таълимни океан ортида олган. Принстон университети битирувчиси. 1994 йилда Японияга қайтган. Ҳамкасблари Мотизукини фавқулодда меҳнатсевар, ўз ишига бутун вужуди билан шўнғиб ишлайдиган, фикрини жамлаш борасида фавқулодда катта қобилиятга эга одам сифатида тасвирлашади. Унинг характеридаги кўзга яққол ташланадиган энг катта жиҳати эса, АҚШда ўқиганига қарамай, юриш-туришида Америка маданиятини заррача қўлламаслиги, япон маданиятига ўта содиқ киши эканидир.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    13.03.2019, 17:08   Изоҳ (0)   53703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.