10 март, якшанба куни «Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг 28-тури доирасида «Ницца»га қарши кечган ўйинда ғалаба голини урди (1:0).
Италиялик Лига 1’да 45 йил ичида марселликлар таркибида ўз уйида кечган дастлабки 4 та учрашувида майдонга тушиб, гол урган биринчи футболчи бўлди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
Қайд этиш жоиз, Балотелли қишки трансферлар вақтида «Марсель»га айнан «Ницца» клубидан келиб қўшилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)