9 март, шанба куни «Манчестер Сити» жамоаси Англия премьер лигасининг 30-тури доирасида «Уотфорд» клубини мағлубиятга учратди (3:1).
Хосеп Гвардиола жамоаси сўнгги ўйинда рақиб дарвозасига 19 марта, рақиблар эса атиги 2 маротаба зарба берди, деб ёзади Squawka.
Англия премьер лигасининг 28-туридан ўрин олган «Борнмут»га (1:0) қарши ўйинда зарбалар нисбати бўйича 23:0 ҳисобида «шаҳарликлар» фойдасига ҳал бўлган бўлса, 27-тури доирасида «Вест Ҳэм» (1:0) билан кечган ўйинда эса зарбалар нисбати 20:2 кўринишга келган.
Шундай қилиб, «манкунианлар» охирги 3 та баҳсда рақиб дарвозасига 62 марта зарба берди, рақиблар эса 4 маротаба.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)