Суриянинг Химс провинциясига ўрнатилган мина портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди ва ўн бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабарда ятилишича, портлаш Палмир шаҳри яқинида жойлашган Арак қишлоғида содир бўлган.
Дастлаб Ҳама провинциясидаги Нажм-аз-Зуҳур қишлоғида мина портлаши оқибатида икки нафар ёш бола ҳалок бўлган. Қаттиқ портловчи бу миналар ушбу ҳудудни назорат қилувчи ИШИД жангарилари томонидан қўйилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)